
"Пахтакор" 10 минг доллар жаримага тортилди, Жабборов 4 йилга дисквалификация қилинди
- 3-ноябр 2023, 14:42
- 5
- Футбол
Осиё футбол конфедерацияси интизом ва аҳлоқ қўмитасининг сўнгги қарорлари эълон қилинди.
Ўзбекистон U20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборов 2023 йилнинг 17 апрелидан бошлаб тақиқланган дориларни истеъмол қилгани учун 4 йилга дисквалификация қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси Илҳом Ҳамроев Малайзияга қарши Осиё Кубоги саралаш ўйинида қизил карточка олгани учун 10 минг доллар жаримага тортилди.
"Пахтакор" Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ал-Айн"га қарши ўйин вақтида ва баҳс якунлангандан кейин майдонга икки мухлис югуриб чиққани учун 10 000 доллар жаримага тортилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ