
Париж. Драматик кечган финалда Медведев камбэк амалга оширди
- 9-ноябр 2020, 02:20
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
Париж шаҳрида "Мастерс" туркумига кирувчи турнирнинг финал учрашуви ўтказилди.
Ҳал қилувчи баҳсда россиялик Даниил Медведев ҳамда немис ракетка устаси Александр Зверев ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Илк сетни турнирнинг 4-рақам остида сараланган теннисчиси Зверев ўз фойдасига ҳал этди. Бироқ қолган сетларни рус теннисчиси ўз номига ёздириб қўйди ва бош совринга эга чиқди. Якуний ҳисоб: 5:7, 6:4, 6:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ