Ўзил: "Реал"дан кетганимдаёқ йиғлашни бошлаганман"
- 24-март 2023, 16:48
- 0
- Футбол
Ўз вақтида "Реал" Мадрид, "Арсенал" ва "Фенербахче" каби клубларда тўп тепган Месут Ўзил яқинда футболчилик фаолиятига якун ясади. У карьерасидаги энг аянчли жараён қайси эканини айтиб ўтди.
"Реал"дан кетганимдаёқ йиғлашни бошлаганман. Бу жуда ёмон қарор бўлганди.
Мен қачондир клубдан кетишимни тасаввур ҳам қилмасдим. У ерда ҳали барча мақсадларимга тўлиқ етишмагандим", - деди асли туркиялик бўлган немис футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, Месут "Реал" таркибида 2010дан 2013 йилга қадар тўп тепган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ