
Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Швециядан устун келди, Россия эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 12-ноябр 2021, 00:20
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақаси 9-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди.
Ўз майдонида Швецияни қабул қилган Грузия кутилмаганда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 61 ва 77-дақиқаларида Кварацхелия гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди.
{game}3495184{/game}
Кипрни қабул қилган руслар бу турда йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Руслар сафида Эрохин дубль қайд этди. Шунингдек, Смолов, Мостовой, Сутормин ва Забалотний биттадан гол уришга муваффақ бўлди.
{game}3495338{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ