Ўзбекистонлик шахматчилар "Menorca 2026" турнирида иштирок этмоқда
- 9-апрел, 17:23
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Шахмат
Menorca 2026: Ўзбекистон шахматчилари халқаро майдонда ғолиблик учун курашмоқда.
Жорий йилнинг, 7–12 апрель кунлари Испаниянинг Менорка шаҳрида нуфузли “В Open Chess Menorca 2026” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг 51 та мамлакатидан 563 нафар шахматчи қатнашаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон 13 нафар вакил билан иштирок этмоқда. Уларнинг 7 нафари терма жамоа аъзоларидир.

Мукофот жамғармаси 60 000 еврони ташкил этади. Ғолиб 6 000 еврога эга бўлади.
Турнирда жаҳоннинг кучли гроссмейстерлари – Гукеш Доммаражу, Леиниэр Домингуэз Перез, Ричард Раппорт, шунингдек Володар Мурзин, Сам Шанкланд ва Абҳиманю Мишра каби номлар қатнашмоқда.
Терма жамоамиз таркиби:
Абдисалимов Абдималик
Бегмуратов Ҳумоюн
Омонова Умида
Тоҳиржонова Гулрухбегим
Каримова Гулдона
Халилова Мадинабону
Имомкузиэва Нилуфархон