
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Буюк Британия промоушени билан шартнома имзолади
- 21-декабр 2020, 15:11
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
ММА жангчиси Сирожиддин Эшонбоев (18-9) навбатдаги жангини январь ойида ўтказиши мумкин. Ҳамюртимиз Буюк Британиянинг “Triad” промоутерлик компанияси ҳамда UFL промоушени билан шартнома имзолади. Шунингдек, шартнома учта жангга тузилди ва дастлабкисини 23 январь куни ташкиллаштиришга келишиб олинган. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, мазкур учта жангни бир йилда ўтказиш керак бўлади.
Маълумот учун, юртдошимиз ярим енгил вазн( 61-66 кг) тоифасида октагонга кўтарилади. У фаолияти мобайнида “Alash prayd”, WEF, GFC каби промоушенларда ўз жангларини ўтказган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ