
Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси нечтага етди?
- 23-январ 2024, 22:34
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб, "яшил қитъа вакиллари" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди.
Шу тариқа, икки жамоа ҳам плей-офф масаласини ҳал қилди. Австралия 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон 2-поғонани банд этди. Ушбу ғалаба орқали "оқ бўрилар"нинг мағлубиятсиз серияси 10 тага етди.
Катанец шогирдлари сўнгги марта АҚШга қарши учрашувда мағлубиятга учраган эди. Ўшандан бери термамиз 10 та беллашувнинг 6 тасида ғалаюа ва қолган 4 баҳсда дуранг натижа қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ