Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги халқаро турнирда иштирок этади
- 22-октябр 2025, 11:31
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Дубайдаги халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади. Беллашувлар “Ан-Наср” клубига тегишли “Ал-Мактум” стадионида ўтказилади. Барча учрашувлар Тошкент вақти билан соат 22:00'да бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро шогирдлари октябрь ойида ҳам икки бор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган еди. Дастлаб, Тошкентда Қувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, кейин эса Уругвайга қарши баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ