
Ўзбекистон сафарда бир киши кам бўлиб муҳим 3 очкони қўлга киритди
- 19-ноябр 2024, 18:57
- Jahongir Inomjonov
- 3
- Футбол
"ЖЧ-2026" саралаши учинчи босқичининг 6-туридан доирасидаги КХДР - Ўзбекистон баҳси якунига етди.
Лаосда бўлиб ўтган мазкур баҳсда ҳамюртларимиз минимал 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Беллашувдаги ягона голга Аббосбек Файзуллаев 44-дақиқада муаллифлик қилди. 83-дақиқада Умар Эшмуродов қўл билан ўйнагани учун қизил карточка билан жазоланди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Посбонимиз Ўткир Юсупов эса мазкур 11 метрлик зарбада ажойиб сейв амалга оширди.
Шу тариқа, футболчиларимиз муҳим 3 очкони қўлга киритди ва очколар сонини 13тага етказиб қўйди.
Квалификация ЧМ Азия
vs
Uzbekistan won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ