
Ўзбекистон МТЖ Элдор Шомуродовнинг дубли эвазига Фаластинни мағлубиятга учратди
- 19-ноябр 2019, 18:52
- Bekzod Isayev
- 24
- Футбол
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Фаластинга қарши ўйин ўтказди.
Учрашувда Элдор Шомуродов биринчи ва иккинчи таймда биттадан гол урди. Қолган вақт мобайнида жамоалар дарвозаларга йўл топа олишмади. Натижада Шомуродовнинг дубли терма жамоамиз муҳим баҳсда ғалаба келтирди.
Саудия Арабистони бу тур дам олганини, орамиздаги фарқ 2 очко эканлигини инобатга олсак, энди Ўзбекистон миллий терма жамоасидан 2020 йил март ойига қадар пешқадамликни ҳеч ким тортиб ололмайди.
{game}3118174{/game}
{online}3118174{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ