
Ўзбекистон МТЖ Дубайга йўл олди (Фото)
- 28-май 2021, 14:43
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси июн ойида бўлиб ўтадиган муҳим учрашувлар олдидан Тошкентда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, БAAга йўл олди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Бугун тонгда миллий жамоамиз делегацияси HY-333 ҳаво рейси орқали Дубай шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон МТЖ 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп тепади ва 1 июнь куни Саудия Aрабистонига етиб боради.
Маълумот ўрнида, бош мураббий Вадим Aбрамов Саудия Aрабистонида ўтадиган "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этган.



.jpg?1622194919248)
.jpg?1622194941825)

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ