
Ўзбекистон кубоги. "Янгиер" "Арал Самали"га имкон қолдирмади
- 14-апрел 2022, 18:56
- 0
- Футбол
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер" учрашуви якунланди. Ушбу ўйинда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Меҳмонларнинг 3 голига Муҳриддин Одилов, Саид Абдужабборов ва Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди. Мезбонлар майдонни голсиз тарк этадиган бўлди.
Шу тариқа, "Янгиер"нинг очколари 3 тага етди. "Арал Самали" ҳали очко тўплашга муваффақ бўлмади.
Премьер-лига
vs
Арсенал выиграл после полного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ