
Ўзбекистон кубоги. ОКМК бу сафар "Андижон-SGS"ни голлар билан "савалади"
- 3-май 2023, 20:58
- 0
- Футбол
Ўзбекистон кубоги 2-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
"A" гуруҳи иштирокчиси ОКМК бугун "Андижон-SGS"га қарши майдонга тушди. Ушбу баҳсда номинал мезбонлар йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонлар сафида ягона голни Турғунбоев киритган бўлса, олмалиқликларнинг 6 голи Қосимов, Ғиёсов, Боаке (дубль), Гадоев ва Рухадзе номига қайд этилди.
Шу тариқа, ОКМК 6 очко тўплаб, гуруҳда пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. "Андижон-SGS" ҳисобида 3 очко мавжуд.
{game}3614{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ