
Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида 1-тур якунланди. Жадвал билан танишинг (фото)
- 5-апрел 2023, 20:27
- 0
- Футбол
Бир неча кун олдин Ўзбекистон кубоги янги мавсумига старт берилганди.
"B" гуруҳи иштирокчиси "Насаф" бугун "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди. Қўқондаги "Марказий" спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
"Аждарлар"нинг ягона голига Шоҳмалик Комилов муаллифлик қилди. У 6-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Иккинчи баҳсда "Сурхон" бугун "Машъал"га қарши майдонга тушди. Тошкентдаги "Жар" спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қуйида ушбу баҳслардан кейин "B" квартетидаги турнир жадвали билан танишиш имконига эгасиз.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ