
Ўзбекистон кичик ҳисобда Вьетнамдан устун келди
- 23-июн 2023, 21:50
- Karim Xudayqulov
- 3
- Футбол
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Вьетнам - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шодиёр Шодибоев томонидан 25-дақиқада киритилган гол вакилларимизга муҳим ғалабани тақдим этди.
Ҳамюртларимиз "D" гуруҳида Япониядан кейинги 2-ўринни қўлга киритган ҳолда, кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ