Ўзбекистон жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
- Бугун, 12:19
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Ўзбек спорти
Дунё миқёсида тобора оммалашиб бораётган кикбоксинг бўйича катталар ўртасидаги 2027 йилги жаҳон чемпионати илк бор Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Нарметов ва Кикбоксинг ташкилотлари жаҳон ассоциацияси – WAKO президенти Рой Бейкер 2027 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича келишувни расман имзолади.
Экспертларнинг таъкидлашича, нуфузли мусобақанинг Тошкент шаҳрида ташкил этилиши Осиё минтақасида кикбоксинг ривожи учун муҳим қадам бўлди.
Ҳужжатни имзолаш маросими 2026 йил 8 апрель куни Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган WAKO Жаҳон кубоги доирасида бўлиб ўтди. Унда WAKO кикбоксинг ҳамжамиятининг етакчи расмийлари иштирок этди.
Бу, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро кикбоксинг мусобақаларига мезбонлик қилишдаги роли тобора ошиб бораётганининг яна бир ёрқин далили ҳисобланади.