
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эрон устидан ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди
- 20-июл 2022, 21:02
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бундан бироз аввал Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган "CAFA Womenʼs Championship-2022" мусобақаси доирасида Ўзбекистон ҳамда Эрон аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.
Мусобақа тақдирини ҳал қилган ўйин 1:0 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган ягона голни 85-дақиқада Мафтуна Шойимова киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "CAFA Womenʼs Championship-2022" мусобақаси ғолибига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ