Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувини ким шарҳлайди?
- 9-ноябр 2019, 15:17
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ушбу беллашув "Спорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Ўйинни Мурод Ризаев шарҳлаб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 17:00да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ