Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Терма жамоаларнинг Трансфермаркт порталидаги қиймати
- 18-март 2025, 14:19
- Karim Xudayqulov
- 1
- Футбол
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Қирғиз Республикасига қарши майдонга чиқади. Ушбу беллашув 20 март куни Тошкентда ўтказилади.
Мазкур тўқнашув олдидан ҳар икки терма жамоанинг "Трансфермаркт" порталидаги қийматини таққослаб кўрдик. Айни вақтда "оқ бўрилар"нинг қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади. Қирғиз Республикаси термасининг умумий трансфер баҳоси эса 7.15 миллион евро саналади.
Маълумот учун, Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви 20 март куни 21:00да Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ