Ўзбек жангчиси SENSHI турнирида! У япон самурайига қарши жанг қилади
- 4-феврал 2023, 15:17
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
Ўзбекистонлик моҳир муайтайчи ва К-1 устаси Муроджон Аҳмедов 18 февраль куни навбатдаги жангини ўтказади.
Болгариянинг Варна шаҳрида ташкил этилаётган К-1 бўйича SENSHI турнирида юртдошимиз самурайлар юрти бўлган Япония жангчиси Жо Мияхарага қарши рингга кўтарилади.
Жанг -80 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади. Ушбу муҳим жангда юртдошимиздан омад тилаймиз!

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ