
"Ўзбек аждари" Тошкентда жанг қилади
- 19-декабр 2024, 17:57
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
"Ўзбек аждари" номи билан машҳур оғир вазн тоифасидаги ММА жангчимиз Азамат Нуфтиллаев(12-1-1)нинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.
Ҳамюртимиз 29 декабрь куни муҳташам "Хумо арена" мажмуасида ўтказиладиган "Octagon 69" турнирида иштирок этади. Унга бразилиялик Фернандо Батиста (12-8) рақиблик қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Нуфтиллаев охирги жангида Эдиван Сантосни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ