Отабек Шукуров жамоаси қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол уриб, финалга йўл олди
- 22-феврал 2022, 23:44
- 0
- Футбол
БАА президент кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Шаржа" – “Ал-Васл” ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Шаржаликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Отабек Шукуров беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
Маълумот учун, "Шаржа" финалда "Ал-Ваҳда"га қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ