Остон Ўрунов жароҳат олган ўйинда "Персеполис" мағлуб бўлди
- 18-апрел 2025, 21:57
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Эрон чемпионати 27-тури доирасида "Персеполис" - "Сепахон" баҳси бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Легионеримиз Остон Ўрунов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 25-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Эрон Про Лигаси якунланишига 3 тур қолди ва "қизиллар" 51 очко билан 3-ўринда қолди. "Сепахон" эса 56 очко жамғариб, иккинчи поғонани банд этиб турибди. 58 очкоси бор "Трактор" эса чемпионлик томон тоборо одимламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ