
Осиё кубоги U-23. Япония мусобақани ғалаба билан бошлади
- 3-июн 2022, 19:56
- 0
- Футбол
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. "D" гуруҳи биринчи туридан ўрин олган БАА - Япония учрашувида "кунчиқар юрт вакиллари" 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Японияликлар таркибида икки гол Юити Сузуки ва Мао Хосоя ҳисобига қайд этилди. Амирликлар сафида ягона голга Ясер ал-Блоши муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Япония илк ўйинда 3 очкони қўлга киритди. БАА биринчи турни мағлубият билан бошлади.
{game}3831557{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ