Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон иштирокидаги 2-тур баҳси қачон бўлиб ўтади?
- 13-феврал 2025, 16:58
- Jahongir Inomjonov
- 1
- Футбол
Хитой яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги старт олди.
Дастлабки тур доирасида терма жамоамиз Яман ёшларига қарши баҳс олиб борди ва минимал устунликда ғалаба қозонди - 1:0.
"C" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон ўсмирлари 2-турда Индонезиялик тенгдошлари билан тўқнаш келади. Беллашув 16-февраль куни соат 16:30да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ