Осиё кубоги U-20. Драматик кечган баҳсда Австралия Ироқни таслим этиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
- 22-феврал 2025, 18:38
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия - Ироқ баҳси бўлиб ўтди. Унда "яшил қитъа вакиллари" 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 15-дақиқада ироқликлар футболчиси Файсал ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Йованович мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб, Қобил яна Ироқни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кикианис ва Бадолати иккинчи томонидан иккинчи таймда киритилган голлар Австралияга ғалаба олиб келди.
Шу тариқа, "кенгрулар юрти" вакиллари Осиё кубоги ярим финалига йўл олди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.
Азиатский Кубок AFC U20
vs
Australia U20 won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ