
Осиё кубоги. "Қатарлик Месси" тўпурар бўлди
- 10-феврал 2024, 22:51
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубоги ўз якунига етди. Турнир финалида Иордания ва Қатар терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда мезбонлар 1:3 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет иккинчи бор Осиё кубогида зафар қучди.
Мусобақа тўпурари Қатар етакчиси Акром Афиф бўлди. У 7 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди. Иккинчи ўринда ироқлик Айман Ҳуссайн ҳисобида 6 гол бор. Япониялик Аясэ Уэда ва иорданиялик Язан аль-Найматлар 4 тадан голни ўз номига ёздириб қўйди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ