Осиё кубоги. Ўзбекистон илк учрашувни Эктор Купер жамоасига қарши ўтказади (ўйинлар жадвали)
- 11-май 2023, 17:10
- 0
- Футбол
Қатарда бўлиб ўтадиган "Осиё кубоги-2023" мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олди.
Ушбу квартетда бизга Австралия, Сурия ва Ҳиндистон термалари рақиблик қилади. Илк учрашувимиз 13 январь куни Эктор Купер бош мураббийлик қиладиган Сурия жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Марҳамат, қуйида гуруҳдаги учрашувларимиз ўтказилиш санаси билан танишинг!

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ