
Осиё кубоги. Австралия дарвозасига илк гол киритилган ўйинда Ўзбекистон плей-офф масаласини ҳал қилди!
- 23-январ 2024, 18:31
- 1
- Футбол
Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб, "яшил қитъа вакиллари" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди.
Шу тариқа, икки жамоа ҳам плей-офф масаласини ҳал қилди. Австралия 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон 2-поғонани банд этди.
{game}4169722{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ