- #Ювентус
- #Манчестер Юнайтед
- #Челси
- #Наполи
- #Ал-Ҳилол
- #Галатасарай
- #Саудия Арабистон Чемпионати
- #Виктор Осимхен
Осимхенга Саудиянинг гранд клубидан харидор чиқди
- 23-май 2025, 12:38
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ҳозирда "Галатасарай"да ҳаракат қилаётган Виктор Осимхен ёзги трансферлар ойнасида "Ал-Ҳилол" клубига ўтиши мумкин.
"Foot Mercato" нашрининг хабар беришича, Саудия Арабистони клуби ҳужумчи билан алоқада бўлиб, музокаралар ижобий тарзда олиб борилмоқда. 26 ёшли нигериялик футболчининг "Галатасарой"даги ижараси жорий мавсум охиригача давом этади. Бироқ, Осимхен ёзда клуб билан келишмовчилик туфайли "Наполи"га қайтиши эҳтимолдан узоқ.
"Ал-Ҳилол"дан ташқари, форвардга "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.
Маълумот ўрнида, Осимхен бу мавсум барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 36 та гол уриб ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ