
Ўртоқлик ўйини. "Насаф" "Спартак"ка мағлуб бўлди
- 15-июл 2024, 20:28
- Oybek Yo’ldoshev
- 3
- Футбол
Қаршининг “Насаф” клуби ёзги йиғин доирасидаги ўртоқлик учрашувида Москванинг "Спартак" жамоаси билан ўйнади. Учрашув Москвадаги "Лукойл Арена"да бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга Даниил Денисов, Павель Мелешин ва Даниил Зорин муаллифлик қилишди.
Маълумот учун, "аждарлар" биринчи даврани етакчи сифатида якунлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ