
Ўртоқлик ўйини. "Интер Майами" пенальтилар сериясида япон клубига ютқазди, Месси захирадан майдонга тушди
- 7-феврал 2024, 17:26
- 0
- Футбол
Ўртоқлик ўйини доирасида АҚШнинг "Интер Майами" жамоаси Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан куч синашди. Мазкур ўйин асосий вақти 0:0 ҳисобида якунига етди. Пенальтилар сериясида эса японияликлар 4:3 ҳисобида зафар қучди.
Майами жамоаси сафида аргентиналик юлдуз Лионель Месси захирадан майдонга тушди. Қизиғи, "Интер Майами" беллашув давомида атиги иккитагина аниқ зарба бера олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ