
Ортиснинг мураббийи: Ортис Жошуа - Руис жангида ютқазган билан рингга кўтарилмоқчи
- 26-ноябр 2019, 02:51
- 0
- Бокс
Луис Ортиснинг мураббийи Герман Кайседо ўзининг шогирди WBA/WBO/IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Энди Руис ва Энтони Жошуа ўртасидаги жангда мағлуб бўлган билан рингга кўтарилмоқчи эканлигини таъкидлади.
"Ортис ҳеч қачон ҳеч кимга йўқ демаган. У Жошуа - Руис жангида мағлуб бўлган билан рингга кўтарилмоқчи.
Ортис оғир вазн тоифасидаги топ-5 даги ҳар қайси бокчига қарши жанг олиб боришга тайёр," - деди Кайседо.
Эслатиб ўтамиз, Ортис Денотей Уайлдерга қарши баҳснинг 7-раундида нокаутга учраган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ