"Ордабаси" сафарда жанговар дурангга имзо чекди, Абдумажидовдан ассист (видео)
- 25-октябр 2022, 11:10
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Қозоғистон чемпионати 24-туридан ўрин олган "Аксу" - "Ордабаси" учрашувида томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Эътиборлиси, Одилбек Абдумажидов меҳмонларнинг иккинчи голига ассистентлик вазифасини бажарди. Якунда бу гол туфайли жамоа 1 очкони қўлга киритди.
Легионерларимиздан Абдумажидов тўлиқ ўйин ўтказган бўлса, Шаҳбоз Умаров беллашувда иштирок эта олмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ