- #ПСЖ
- #Франция
- #Барселона
- #Харри Кейн
- #Бавария
- #Килиан Мбаппе
- #Реал Мадрид
- #Усмон Дембеле
- #Винисиус Жуниор
- #Олтин тўп
- #Эрлинг Холанд
- #Деклан Райс
- #Ламин Ямал
Олтин тўп учун асосий даъвогарлар рейтинги билан танишинг
- 20-феврал, 19:48
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Жорий мавсумдаги ўйинларига қараб Олтин тўп ютиш имкони юқори бўлган футболчилар рейтинги тузиб чиқилди.
Нуфузли нашрлар 2026 йилги Олтин тўп мукофоти учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди. Ушбу рўйхатда Мадриднинг "Реал" клуби форварди Килиан Мбаппе етакчилик қилмоқда. Франциялик футболчининг ушбу совринни ютиш имконияти 26 фоизни ташкил этади. Иккинчи ўриндан эса Англия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн жой олган. Унинг имкониятлари 18 фоизга баҳоланмоқда. Кучли учликни "Барселона" вингери Ламин Ямал якунлаб беради. Ушбу нашрга кўра Ямалнинг совринни қўлга киритиши 16 фоиз этиб белгиланган. Бу футболчилардан ташқари Эрлинг Холанд, Деклан Райс ва Винисиус Жуниор ҳам фаворитлар қаторида тилга олинмоқда.
Маълумот учун, ушбу совриннинг амалдаги ғолиби ПСЖ етакчиси Усмон Дембеле ҳисобланади.