
"Олимпик" ҳам Анталияга кетади
- 9-январ 2023, 16:30
- 0
- Футбол
"Олимпик" Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Олимпиячилар" мавсумолди тайёргарлик жараёнининг учинчи қисмини Туркияда олиб боради. Жамоа 27 январдан 15 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.
Ушбу йиғин доирасида клуб бир нечта синов-назорат ўйинларида иштирок этиши режа қилинган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ