ОКМКга мағлуб бўлган "Ал-Араби" ПСЖ юлдузини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
- 23-август 2023, 13:59
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Қатарнинг "Ал-Араби" клуби ўз таркибига ПСЖ футболчиси Марко Вераттини қўшиб олмоқчи. Клуб тез орада парижликларга расмий таклиф билан чиқади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Аввалроқ, ярим ҳимоячини "Ал-Ҳилол" сотиб олишга ҳаракат қилганди. Аммо томонлар келиша олмагани сабаб бу трансфер барбод бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Араби" ОКМКга қарши Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида тўқнаш келди ва 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ