
ОКМК сербиялик легионери билан хайрлашди
- 3-июл 2024, 16:05
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Жорий мавсум бошида ОКМК сафига қўшилган сербиялик ҳужумчи Милан Шкрбич клубни тарк этгани маълум бўлди.
29 ёшли футболчи биринчи даврада олмалиқликлар сафида жами 7 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Афтидан, сербиялик ўйинчи ОКМК жамоасига мослаша олмаган кўринади. Чунки кам ўйнади ва қолаверса, жароҳатлар ҳам унга халақит қилди. Шу боис томонлар дўстона равишда хайрлашдилар.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ