ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган ОКМК ва "Ғазалкент" жамоалари ўзаро назорат учрашувини ўтказди.
Голларга бой кечган учрашув ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан, 35 дақиқадан 4 та тайм давом этди. "Кончилар" ушбу баҳсда тўлиқ устунлик қилиб, 8:1 ҳисобида рақибни мағлуб қилди.
Голлар Фариджон Абдуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов (дубл), Сиаваш Ҳақназари, Ҳазратжон Турсунқулов, Ариҳиро Сентокулар томонидан киритилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ