
Оғир атлетика. Суннатилла Ўсаров қитъа биринчилигида учта медалга сазовор бўлди!
- 8-феврал 2024, 18:33
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Оғир атлетика
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида навбатдаги медаллар жамланмаси. Маҳоратли полвонимиз Суннатилла Ўсаров Осиё чемпионатида 3 та кумуш медални қўлга киритди.
Ўсаров даст кўтаришда 161 кг, силтаб кўтаришда 185 кг ва икки курашда 346 кг натижа кўрсатишга эришди. Айни пайтгача мусабақада терма жамоамиз жамғарган умумий медаллар сони 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ