
Оғир атлетика. Бугун жаҳон чемпионатида Шаҳлохон Абдуллаевага мухлислик қиламиз!
- 10-сентябр 2023, 13:13
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Оғир атлетика
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги дастурида 1 нафар вакилимиз супачага кўтарилади.
Аниқроғи, аёллар ўртасида -64 кг вазн тоифасида Шаҳлохон Абдуллаева ғолиблик учун баҳс олиб боради. Ҳамюртимиз иштирокидаги беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Бўлажак баҳсларда Шаҳлохон Абдуллаевага омад тилаймиз!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ