Оғир атлетика. Акбар Жўраев олтин, Руслан Нуриддинов бронза медалини қўлга киритди
- 11-октябр 2025, 02:16
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 1
- Оғир атлетика
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов Норвегияда ўтказилган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатидаги иштирокини муваффақиятли якунлади.
110 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда юртдошларимиз жами 3 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Акбар Жўраев даст кўтаришда 196 кг, силтаб кўтаришда эса 232 кг натижа қайд этиб, икки кураш якунига кўра жами 428 кг оғирликни забт этди. Шу тариқа у мусобақанинг олтин медали соҳиби ҳамда жаҳон рекордчисига айланди.
Руслан Нуриддинов эса даст кўтаришда 186 кг, силтаб кўтаришда 228 кг натижа билан умумий 414 кг оғирликни кўтарди. У силтаб кўтариш йўналишида ҳам, икки кураш якунига кўра ҳам бронза медаллари билан тақдирланди.
33 ёшли Нуриддинов бунгача Жаҳон чемпионатларида 3 та олтин ва 3 та кумуш медаль соҳибаси бўлган эди. Бу сафар эса у ўз жамғармаасига яна 2 та бронза медалини қўшди.
26 ёшли Акбар Жўраев илгари Жаҳон биринчиликларида 2 та олтин медални қўлга киритган эди. Норвегиядаги мусобақада у яна 3 та олтин медаль ютиб, уч карра жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди