
ОЧЛ. "Насаф"да ким тўпурар?
- 28-апрел 2022, 06:57
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. Қаршининг "Насаф" жамоаси 6 учрашувда 2 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган ҳолда, иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.
Турнир давомида "аждарлар" таркибида бир қатор ёш футболчилар ўзини кўрсата олди. Шунга қарамай, тажрибали легионер Марко Станоевич "Насаф"нинг гуруҳ босқич ўйинларидаги энг яхши тўпурарига айланди.
У 6 ўйинда 3 та голни ўз номига ёздириб қўйди. Шунингдек, Норчаев ҳамда Мозговойда иккитадан гол мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ