ОЧЛ. АГМКнинг бугунги ўйинини ким шарҳлаши маълум
- 18-апрел 2021, 16:58
- Bekzod Isayev
- 1
- Футбол
Бугун АГМК Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини ўтказади. Олмалиқликларга Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби рақиблик қилади.
Марказий Осиё дербисини «UzReport» канали соат 23:55дан эътиборан жонли тарзда эфирга узатади. Учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди.
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" мусобақа фаворити "Ал-Ҳилол" билан беллашади. Ушбу ўйин ҳам 23:55да бошланади.
Маълумот ўрнида, квартетдаги жамоалар биринчи турда дуранг қайд этган ва ўз ҳисобларига 1 очкодан ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ