ОЧЛ 2. "Андижон" плей-оффга чиқа оладими?
- 5-ноябр 2025, 23:18
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида "Андижон" меҳмонда "Ал-Халдия" билан нурсиз дурангга имзо чекди.
Клуб кетма-кет 4 та учрашувдан бери дуранг қайд этмоқда. Ҳозирча жамоа 4 очко тўплаб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
"B" гуруҳида "Ал-Аҳли" 7 очко билан пешқадам бўлса, "Ал-Халдия" 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Туркманистоннинг "Аркадаг" клуби 3 очко жамғарган ва охирги поғонада жойлашган.
Маълумот учун, Максим Шацких шогирдларини кейинги турларда "Ал-Аҳли" ва "Аркадаг"га қарши беллашувлар кутиб турибди. "Бургутлар" ушбу баҳсларда ғалаба қозонса, гуруҳдан чиқиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ