Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ўзгарди! Бу сафаргиси кучлироқ
- 24-июл 2023, 17:58
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Олдинроқ UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев 30 июль куни Тошкентдаги "INDEX" савдо мажмуосида бўладиган профессионал бокс оқшомида жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик. Аслида унга грузиялик Миҳаил Кутсишвили (32-51-6, 17КО) рақиб бўлиши керак эди. SPORTS.uz сайтига берилган маълумотга кўра унинг рақиби ўзгарди. Бу сафаргиси кучлироқ боксчи россиялик Сергей Горохов (13-6-2, 9КО) бўлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс оқшоми "Akhmad Fight Promotion" компанияси томонидан ташкил этилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ