Нурмагомедов ПСЖнинг камбек амалга оширишига ишонмоқда
- 7-март 2025, 16:39
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Россиялик UFC жангчиси Усмон Нурмагомедов УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида Франциянинг ПСЖ жамоасининг "Ливерпуль"га қарши баҳсдаги имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
- ПСЖ ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин мен жонли томоша қилган энг ажойиб ўйинлардан бири бўлди. Парижликларга озгина куч етишмади. Бироқ, ишончим комилки, ПСЖ жавоб учрашувида ўзини кўрсата олади, - дея ёзди спортчи ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида.
ПСЖ ва "Ливерпуль" ўртасидаги биринчи ўйин Париждаги стадионда бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 0:1 ҳисобидаги минимал мағлубияти билан якунланди.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 11 март куни Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ