Нурбек Сарсенбаевнинг дисквалификация муддати якунланди
- 14-ноябр 2025, 16:07
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Маълумки, футболчимиз Осиё кубоги финалида қизил карточка олгани сабабли учта учрашувга дисквалификация қилинган эди.
Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Эндиликда Нурбек Сарсенбаев навбатдаги босқич ўйинларида жамоамизга ёрдам бера олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги учрашувни 15 ноябр куни соат 20:45 да Хорватия У-17 терма жамоасига қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ