Норчаев "Алания" таркибида гол уришни бошлаб юборди
- 26-феврал 2023, 21:32
- 0
- Футбол
Россиянинг "Алания" клуби "СКА-Хабаровск" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур беллашувда владикавказликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Алания" сафига яқиндагина бориб қўшилган Ҳусайн Норчаев захирадан майдонга тушди ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Легионеримиз 48-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг 2-голига муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ