Нико Ковач: "Бавария"да қолишимга ишончим комил
- 19-май 2019, 11:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач ўзининг жамоадаги келажаги борасида гапириб ўтди.
“Бавария”да қолишимга ишончим комил. Бу ҳақда етарли асосларим бор”, - дейди хорватиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли Ковач бошқарувидаги “Бавария” кеча “Айнтрахт”ни (5:1) енгиб, Германия чемпионлигини қўлга киритди.
Маълумот учун, Ковач “Бавария”ни 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ